“Yarim tundagi o’g’rilik”

About event

“ЯРИМ ТУНДАГИ ЎҒРИЛИК” ( КОМЕДИЯ) Мираславь Митрович қаламига мансуб “Ярим тундаги ўғрилик” песаси асосида саҳналаштирилган спектакль комедия жанрида бўлиб, жамиятдаги очкўзлик, талончилик иллатлари кулгу остига олинади. Спектаклда жамиятда ҳукм сурган иккиюзламачилик, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик, ўзбўлармонликни одат қилган кимсалар кулгу орқали танқид қилинади. Спектаклда бу каби иллатлар давр, замон, қонунлар ўзгаришига қарамай бугунги жамиятда борлигини, аслида жамиятни издан чиқараётган кичкина ўғриликлар эмас, яширин эшиклар орқасидаги, кўзлардан пана жойда амалга оширилаётган талончиликлар эканидан томошабинни огоҳлантирмоқчи бўлади. Томошабин спектакль давомида саҳнада актёрларни эмас, жамиятда ҳар қадамда дуч келинаётган воқеаларни, ўзи таниган инсонларни кўради. Спектакль сўнггида эса ўзи излаган саволларига жавоб ҳам топади.

Age restrictions / Language

18
“Yarim tundagi o’g’rilik” “Yarim tundagi o’g’rilik”