Муаллиф: Нурилло Аббосхон
Саҳналаштирувчи режиссёр – Асқар Холмўминов
Саҳналаштирувчи рассом – Флюра Газизова
Либослар бўйича рассом – Лобар Турсунова
Бастакор – Аяпберген Отегенов
Режиссёр ёрдамчиси – Қахрамон Болтабоев
Рол ижро этувчилар:
(Асар хақида қисқача маълумот)
Олий тоифали шифокор Заҳро Самадовна, нафақага чиққан бўлса-да, ҳамон ўзгалар дарди билан яшайди. Ҳалигача беморларни даволаб, уларга беминнат хизмат қилади. Унинг болаликдаги дўсти Рузвон опа доимий меҳмони. Иккисининг табиати икки хил, аммо бир-бирига ўрганиб қолган. Рузвон собиқ деҳқон, шарттаки ва жайдари, оғир меҳнат, оила ва фарзандлар дардида чарчаб, кучдан қолган. Икки онахоннинг бахс ва мунозаралари замирида кундалик ҳаётимиздаги нуқсонлар, ортиқча дахмасалар хажв қилинади.
Нафақадаги жаррох Зафар амаки эса халигача ишга қайтиш ва беморларга хизмат қилиш дардида яшайди. У шифокор виждони ҳақида куйиниб ҳамма билан талашиб-тортишади. Ўғли Шокир бош шифокор бўлишни истайди. Зафар амаки бўлса унинг жаррохлик касбида қолишини талаб қилади. Ота ва боланинг ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назари бир-бирига қарама-қарши. Ота ўзгалар учун, ўғил ўзи учун яшаш ғоясини олға суради.
Рузвон опа ҳам, унинг келини Чарос ҳам ўзича ҳақ. Бу жумбоқ тақдир устида адолатли ечим чиқариш жуда мушкул. Аммо кексайган қайнона барибир ортга чекиниб, келинига бош эгишга мажбур, ўзбекчилик. Болалар онаизор учун бармоқдек гап, бирини ёмон деб кесиб ташлолмайди.
Захро Самодавнинг ўғли Умид, ўз тақдиридан хафа. Мархум отаси Илҳом ака ҳам, онаси Захро опа ҳам унга кам эътибор беришган. Ўзгалар дарди билан яшаб, ўз боласидан бехабар қолган онани ким деб аташ мумкин?
Кучли тажрибага эга Захро Самадовна ва Зафар Сафарович, қолган умрларини ҳам ёрдамга мухтож беморларга сарфлаш учун, яна шифокорлик вазифасига қайтадилар.

from 55 000 UZS
from 33 000 UZS
from 77 000 UZS
from 55 000 UZS
from 100 000 UZS
from 77 000 UZS