Oqlov

About event

Ушбу спектакл инсоннинг жамиятдаги ўрни ва қадр-қимматини тарғиб этувчи “Инсон қадри учун” эзгу ғояси асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон давлат драма театри ўртасида имзоланган уч томонлама шартнома натижасида саҳналаштирилган бўлиб, унда ички ишлар соҳасида фаолият юритаётган инсонларнинг ҳалоллик, мардлик, самимийлик, инсонийлик каби фазилатлари улуғланади. Спектакл халқ фаровонлиги йўлида қийинчиликлардан чекинмайдиган, қонун олдида фуқаролар тенглигини сақлашга, адолатни юзага чиқаришга бутун саботу кучини сафарбар қилган ҳалол ходимлар меҳнати ҳақида сўзлайди. Жамиятни ичидан кемираётган коррупция, ноҳақлик, нотенглик, қонунларни менсимаслик, адолатсизлик каби иллатларни очишга хизмат қилади. Келажакни нурли бўлишига, гиёҳвандлик каби турли иллатларга қарши курашган мард инсонлар тимсолида ички ишлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, жамият ва инсонларнинг қонунларга бўлган ишончи ўсаётгани ҳақида томошабинларда тасаввур пайдо қилади. Шунингдек, пьеса томошабин қалбида мардлик, инсонийлик, улуғворлик хислатларини шакллантиришга хизмат қилади.

Age restrictions / Language

16
Oqlov Oqlov

Venue location
Uygur ko'chasi, 2, Shayxontohur tumani, Toshkent