Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони “Хамса”нинг учинчи достон бўлиб, ёзувчи Икром Искандар томонидан инсинировка қилинган. Саҳна асарида тасвирланган ишқ нафақат инсоний туйғу, балки илоҳий-руҳий камолотга элтувчи олий қудрат сифатида талқин этилади. Спектаклда Қайс (Мажнун) образи орқали зоҳирий ишқдан ботиний, яъни илоҳий ишққа юксалиш жараёни ифода этилади. Унинг Лайлига бўлган муҳаббати аста-секин маънавий покланиш ва Аллоҳга яқинлашиш воситасига айланади. Саҳна асрида ишқ инсонни нафс ва моддий боғлиқликлардан халос этиб, руҳий озодликка етакловчи куч сифатида кўрсатилади. Лайли образи эса илоҳий гўзаллик ва ҳақиқат тимсоли сифатида талқин қилиниб, Мажнуннинг унга интилиши орқали Яратганга бўлган ишқ рамзий тарзда ифода этилади. Шу жиҳатдан асардаги муҳаббат фақат икки инсон ўртасидаги муносабат эмас, балки инсон ва илоҳий ҳақиқат ўртасидаги боғланиш сифатида намоён бўлади. Спектакл фалсафий мазмунга эга бўлиб, унда ишқ инсонни комилликка етказувчи асосий омил сифатида ёритилади. Шу орқали илоҳий ишқ ғоясини саҳнавий шаклда ифода этиб, инсон руҳиятининг юксалиш босқичларини чуқур очиб беради

от 25 000 UZS
от 50 000 UZS
от 55 000 UZS
от 15 000 UZS
от 77 000 UZS
от 230 000 UZS