“Hukm”

Tadbir haqida

Саҳна асари воқеалари мустақил ҳокимият дея эътироф этиладиган суд тизими, судья фаолияти ва судлов жараёнларини қамраб олади. Судга судланувчиларнинг айблов жилдлари йиғилган делолар келади. Ишни кўриб чиқиши керак бўлган судья судланувчилар ноҳақ айбланаётганини билиб, ҳар бир судланувчининг айблов тарихини миридан-сиригача ўрганади. Афсуски барча соҳаларда бўлгани каби бу соҳада ҳам ўзига мос ва хос бўлган хатоликлар юз бериши сабабли, айби бўлмаган инсонлар жиноятчи дея эътироф этилиши керак эди. Бироқ судья бунга йўл қўймайди. Айбланувчиларнинг қамалиб кетишидан маанфаатдор бўлган тўдаларга бир ўзи қарши туради. Саҳна асари жамиятимизда юз бериши мумкин бўлган жиддий иллатларни рўйи-рост кўрсатади. Дунёнинг устуни адолат экани, адолатсиз жамият тубанликка юз тутиши ҳақида огоҳлантиради. Инсонларда ўз ҳаётини хавфга қўйиб бўлса ҳам адалатни тиклашга, эзгуликка хизмат қилишга рағбат уйғотади. Томошабин, айниқса, ёшлар қалбида адолат тушунчасининг оловини ёқишга, тазйиқлардан қўрқмай олдинга интилишга, юксак марраларни қўрқмай забт этишга чорлайди.

Yosh cheklanishlari / Til

18
“Hukm” “Hukm”

Tadbir bo'lib otadigan joy
Uygur ko'chasi, 2, Shayxontohur tumani, Toshkent